Сувокова ДУК

Самарқанд вилояти Сувокова Давлат унитар корхонаси



ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ


ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд вилоят “Сувоқова” ДУК  шаҳар ва туман филиаллари раҳбарлари  билан Самарқанд вилоят бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнидаги ишларнинг олиб борилиши, аҳолига сифатли сув етказиб бериш, истеъмолчиларнинг мавжуд қарзларини вақтида ундириш ва бунинг жамиятимиз, иқтисодиётимиз учун қанчалар муҳимилигини истеъмолчиларга етказиш, канализация ва истеъмол сувларини етказишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халққа сифатли хизмат кўрсатиш каби топшириқлар берилди. Туман ва шаҳарда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида фикр-мулоҳазалар, таклифлар тингланди. Йиғилишни “Сувоқова” ДУК нинг вилоят раҳбари Комилжон Юсупов ва бош инженер Толибжон Бобоевлар олиб борди.

Самарқанд вилояти “Сувоқова” ДУК Матбуот хизмати, 22.10.2019


Ташкилот фаолияти хақида ахборот / 25.10.2019

Фойдали иловалар