Сувокова ДУК

Самарқанд вилояти Сувокова Давлат унитар корхонаси



ОЛИЙ БУРЧИМИЗ!


ОЛИЙ БУРЧИМИЗ!

Бугунги кунда шаҳримиз буюк ўзгаришлар арафасида. Унинг ободлиги ва фаровонлигини таъминлаш ҳар биримизнинг олий бурчимиздир. Франциянинг “СУЭЗ” компанияси ва Самарқанд вилояти “Сувоқова” ДУК ўртасида тузилган шартнома асосида шаҳримизда қурилиши режалаштирилаётган ер ости йўллари, туннеллар атрофидаги канализация ҳамда ичимлик сув тармоқларининг бугунги кундаги яроқлилик ҳолати ва сифатининг қай даражадалигини ўрганиш,  тармоқлар ётқизилган ер усти қатламини қазимасдан замонавий технологиялар асосида аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. 2022 йилда шаҳардаги барча тармоқларнинг ҳолати ва хизмат кўрсатиш жараёнини компьютерлаштирилган дастур асосида онлайн тарзда кузатиб бориш режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу усул иш унумини ва сифатини янада оширади. Ортиқча оворагарчилик, тартибсизликларга барҳам беради. Сифатли сув етказиб бериш ва аҳолига намунали хизмат кўрсатиш режамизниниг рўёбга чиқишида катта аҳамиятга эга.     

Комилжон Юсупов,

Самарқанд вилоят “Сувоқова” ДУК  директори.


Ташкилот фаолияти хақида ахборот / 25.10.2019

Фойдали иловалар