Сувокова ДУК

Самарқанд вилояти Сувокова Давлат унитар корхонаси



ТОЗАЛИК – СОҒЛИК ГАРОВИ


ТОЗАЛИК – СОҒЛИК ГАРОВИ

“Ер юзининг сайқали” дея эътироф этиладиган Самарқанд бугунги кунда минглаб сайёҳлар қалбидан жой олиб келмоқда. Кўркам тарихий бинолари билан бир қаторда шаҳримизнинг саришталиги, тоза ва озодалиги ҳам дунё аҳлини ўзига жалб қилаётган бўлса, ажаб эмас.   

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида  “Мароқанд  обод“  Давлат унитар корхонаси  томонидан  “Тозаликни ўзингдан бошла” деб номланган акция ўтказилмоқда. Шаҳримизнинг ободлиги, тозалиги ҳамда равнақи йўлида ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз шартдир. Акциянинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирокчилар ва ташкилотчиларга  ўз миннатдорчилигини билдириб, шаҳримизнинг дунёдаги энг озода ва обод  шаҳар бўлиши зарурлигини таъкидлади.

-  Эндиликда шаҳардаги чиқиндиларни ташишдаги муаммолар ҳам бартараф этилади, - дейди вилоятимиз ҳокими ўз сўзини давом эттириб. - Бу борада 80 та чиқинди ташийдиган машиналар сотиб олинди. “Менинг уйим, маҳаллам обод бўлсин”  деб ҳаракат қилсак, албатта, шаҳримиз ҳам обод бўлади. Ҳамма нохуш ҳолатлар ўтмишда қолсин, шаҳримиз чиқиндиларсиз бўлсин! 

Бу борадаги муҳим муаммолардан яна бири чиқинди полигонлари атрофидаги аҳолининг санитар-эпидемиологик хавфсизлиги таъминланиши, деб айтишимиз мумкин. Яъни ерости сувлари ифлосланмаслиги учун полигонларга ташланаётган чиқиндилар пастидан ҳамда ёнидан тўсилиши лозим. Ерости сувларнинг ифлосланишининг олдини олиш билан аҳоли турли юқумли касалликлардан асраб қолинган бўлур эди. Зеро, тозалик ҳар доим соғликнинг гарови бўлиб келган.  

Комилжон Юсупов,

Самарқанд вилояти “Сувоқова” ДУК директори.


Ташкилот раҳбарининг расмий нутқ ва маърузалари матни / 07.11.2019

Фойдали иловалар