Хорижий молия институтлари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида:

“Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳаси 2 чи боскич доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 6 майдаги ПҚ-2526 сонли қарори асосида  60,4 км окова тармокларини қурилиши (шундан 54,3 км янги оқова тармоқлари қурилиши, 5,6 км оқова тармоқларини реконструкция қилиш) режалаштирилган, амалда тўлиқ бажарилди.

“Фарход” қўрғонида оқова сувларини тозалаш иншоотини реконструкция қилиш режалаштирилган, амалда тўлиқ бажарилган;

Шаҳар оқова сувларини тозалаш иншоотини (ЗОС) тўлиқ реконструкция қилиш, ускуналарни замонавийлаштириш ишлари режалаштирилган, амалда 50,0 фоизга;

3 та оқова насос станцияси қурилиши ва реконструкцияси белгиланган, амалда ишлар олиб борилмоқда, мазкур ишлар 2020 йилнинг июн ойига кадар тугатилади.

Шунингдек, мазкур лойиҳа бўйича иктисод қилинган маблағлар иқтисод қилинган маблағлар хисобидан қўшимча равишда 3 та оқова сув насос станциялари (КНС) ва 45 км канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.

Ҳозирда, лойиҳалаштириш корхонасини аниқланган, лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ишлар натижасида, Самарқанд шаҳрида 80 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлаштирилган канализация хизматлари билан таьминланади.

“Самарқанд вилояти Қўшробот тумани ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 декабрдаги ПП 2451 – сонли қарори асосида Саудия тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК фондлари иштирокида  кредит маблағлари ҳисобидан 2019-2021 йилларда Қўшробот тумани маркази, 77 та қишлоқ аҳоли пунктларида жами 56 та ичимлик сув иншоотлари, 408,1 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Мазкур ишлар амалга ошиши натижасида Қўшработ туманининг 65,0 минг нафар аҳолиси марказлашган тоза ичимлик сув билан таъминланади.

Лойиҳа доирасида қурилиш ишлари 8 таЛОТ асосида олиб борилиши режалаштирилмоқда.

Бажарилган ишлар;

1, 2, 5, 6 ва 7 Лотлар бўйича ишлар бошланган, аванс тўловларини амалга ошириш учун СФР ва ОПЕК жамғармаларига буюртма юборилган. 1, 2, 3, 5, 7 ва 8 Лотлар бўйича аванс тўлови амалга оширилган.

4 лот бўйича аванс тўлови ОПЕК жамғармаси томонидан ўтказилиши кутилмоқда. Бир неча бор юборилган эслатмаларга қарамасдан 6-лот бўйича СФР томонидан пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига аванс тўлови ўтказилиши кечиктирилмоқда.

Жумладан,

1-лот бўйича (пудратчи: “Anhui Shuian Construction Group” (Хитой) жами 7 та қишлоқ, ҳозирда “Қийқим-6” қишлоғида 2 та, “Қийқим 2-3” қишлоғида 2 та, “Қийқим 4-5” қишлоғида 2 тасув қудуғини қазиш ишлари бажарилган. Сувути ва Ўртақишлоқ массивида 2 та қудуқда бурғулаш ишлари баарилган. Жами 8 та қудуқда бурғулаш ишлари бажарилган. Бундан ташқари “Қийқим-6” қишлоғида сув иншоотини қурилиши бошлаб юборилган.

2-лот бўйича (пудратчи: “2-сон МКК”) жами 7 та қишлоқ, ҳозирда “Шована 1-2” қишлоқдиа 1 та қудуқ, “Истиқбол” 2 та қудуқ ва “Қўшёғоч” қишлоғида 1 та қудуқ қазилди ва ушбу сув иншоотларида реконструкция ва қурилиш ишлари бошланган. Жами 4та қудуқда бурғулаш ишлари бажарилган. Бундан ташқари “Шована-1” ва  “Истиқбол” массивида сув иншоати қурилиш ишлари олиб борилмоқда. “Қўшёғоч” ва “Истиқбол массивида” жами 4,2 км ичимлик сув тармоғини ётқизиш ишлари бажарилган.

3-лот бўйича (пудратчи: “ENEP” Швейцария) жами 7 та қишлоқ. Аванс тўлови амалга оширилишига қарамасдан қурилиш ишлари кечиктирилди. Ҳозирги вақтда “Чорлоқ” ва “Қирқовул” массивида бурғулаш ишлари олиб борилмоқда.

4-лот бўйича (пудратчи: “Anhui Shuian Construction Group” (Хитой) жами 7 та қишлоқ. Аванс тўлови амалга оширилишига қарамасдан жадвал бўйича қурилиш ишлари кечиктирилмоқда.

5-лот бўйича (пудратчи: “Suv-taraqqiyot” ва “Neftgazmontaj” консорциуми (Ўзбекистон) жами 9 та қишлоқ, ҳозирда “Чиноқ” қишлоғида 5,3 км тармоқ ётқизилган. “Чиноқ” қишлоғида 1 та қудуқда бурғулаш ишлари бажарилган. “Қора кисса” қишлоғида 0,5 км сув тармоғи ётқизилган ва бурғулаш ишлари олиб борилмоқда.

6-лот бўйича (пудратчи: “2-сон МКК”) жами 6 та қишлоқ, Гулобод қишлоғида 1та қудуқда бурғулаш ишлари бажарилган ва сув тармоқларида ишлар олиб борилмоқда. Аванс тўловини амалга ошириш СФР жамғармаси томонидан кечиктирилмоқда.

7-лот бўйича (пудратчи: “Suv-taraqqiyot” ва “Neftgazmontaj” консорциуми (Ўзбекистон) жами 7 та қишлоқ, ҳозирда “Юқори Жўш” қишлоғида 6,0 км  тармоқ ётқизилган, 2 та сув қудуғида қазиш ишлари олиб борилмоқда.

8-лот бўйича (пудратчи: НПО “Азербайджан” (Озарбайжон) жами 6 та қишлоқ, ҳозирда “Булоқбоши” қишлоғида 2 та сув қудуғида қазиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари туман “Сувоқова” филиали учун гараж ва маъмурий бино қурилиши олиб борилмоқда.