Корхонанинг асосий мақсади сифатли ичимлик суви ишлаб чиқиш, истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлаш, оқова сувларни қабул қилиб олиш, сув таъминоти ва оқова сув  хизматлари самарадорлигини ошириш, ушбу Уставда кўрсатилган  вазифаларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда даромад олишдан иборат.

Корхонанинг асосий вазифалари:

аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

сув олиш ва оқова сув иншоотлари ҳамда ичимлик суви тармоқларининг янгиларини қуришда иштирок этиш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, Корхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машиналар, механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчов техникаси билан жиҳозлаш;

сув таъминоти соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан, истеъмол қилинган сув ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш;

ичимлик суви ишлаб чиқаришнинг технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ сувнинг сифатли бўлишини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ҳамда сувни тежайдиган технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш;

сув таъминоти ва оқова сув тизимларини, шу жумладан, давлат-хусусий  шерикчилик асосида бошқарувнинг бозор тамойилларига мос келадиган механизмларини жорий этиш;

Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Корхона томонидан кўрсатиладиган хизматларга нарх шакллантириш тартибини такомиллаштиришда иштирок этиш.

Корхона ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

ичимлик суви ишлаб чиқариш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

оқова сувларни қабул қилиш ва тозалаш хизматини кўрсатиш;

ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ривожлантириш, ичимлик сув ва сув тозалаш иншоотлари, сув ўтказгич ва оқова сув тармоқларининг техник соз ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

истеъмолчилар билан ичимлик суви хизматлари учун доимий инвентаризация ўтказиш ва белгиланган тартибда истеъмолчилар билан шартномалар тузиш;

ичимлик суви ишлаб чиқариш ва оқова сув хизматлари ҳаражатларини оптималлаштириш чораларини кўриш ва тўлов тарифларини шакллантириш;

техника тараққиёти ютуқларини амалда жорий қилиш, мавжуд қувватни ривожлантиришга йўналтирилган ишлаб-чиқариш жараёнидаги механизацияларни автоматлаштириш, ишлаб-чиқариш маданиятини ошириш, оқова сув ва сув ўтказгич тармоқларини ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар киритиш;

Самарқанд вилояти оқова сув тармоқлари ва сув ўтказгич тармоқлари иншоотларидан фойдаланишда юқори техник-иқтисодий кўрсаткичларга эришиш;

сув ўтказгич ва оқова сув тармоқларини қурилиш майдонлари ва трассаларини тайёрлаш, ускуналар, қурилиш материаллари билан таъминлаш, лойихалаш ва қурилиш ишларини бажариш;

сув ўтказгич ва оқова сув иншоотлари ва тармоқларини ривожлантиришда ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ва бошқа ташкилотларнинг ўз хиссаси билан қатнашишларини аниқлаш, ўз хиссаси билан қатнашиш маблағини бериш хақида келишув баённомасини расмийлаштириш, Самарқанд вилояти сув ўтказгич ва оқова сув тармоқлари жабхалари қурилиш қисмида корхона техник шарти бўйича уларнинг мажбуриятлари, мулкчиликнинг турли формаларида корхоналар томонидан бажарилишини назорат қилиш, ваколат доирасида Самарқанд шаҳри корхоналари ва ташкилотлари хамда Самарқанд вилоятига туташ жойларга ичимлик суви ва канализациядан фойдаланиш ҳужжатларини расмийлаштириш;

канализация ва сув ўтказгич тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳоллари ва канализация ёхуд сув ўтказгич тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузишларни, шунингдек ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш ҳолатларини олдини олиш, ушбу ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишли тартибда далолатнома ва суд ҳужжатларини тузиш ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига топшириш;

фойдаланган ичимлик суви ва канализация хизматлари тўловини таъминлаш;

сув таъминоти тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

илмий техник, конструкторлик, лойиҳалаш ишларини йўлга қўйиш ва уларни бажаришда техникавий ёрдам бериш;

ичимлик суви ва оқова сув тизими учун ҳом-ашё, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш, монтаж қилиш ва сотиш;

қурилиш-монтаж, қурилиш-таъмирлаш ва бошқа пудрат ишларини олиб бориш;

спорт соғломлаштириш комплексларини ташкил этиш;

қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш;

инвестиция дастурларида қатнашиб, ичимлик ва оқова сув тармоқларини ривожлантириш стратегиясини шакллантириш, бошқаришни такомиллаштириш, тизимни комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш ишларини амалга ошириш;

ичимлик суви ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш концепциялари, истиқболли дастурлар ва схемаларни, тармоқда илмий-техника сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш улардан фойдаланиш масалаларида илғор тажрибаларини ўрганиш ва амалда тадбиқ этиш;

етказиб берилган ичимлик сувидан юзага келадиган дебитор қарзларни ва корхонага хизмат кўрсатадиган ташкилотлар олдидаги кредитор қарзларни оширмаслик чораларини кўриш;

истеъмолчиларга шартномавий асосда узлуксиз ва бир меъёрда ичимлик сув етказиб бериш мақсадида сув ишлаб чиқариш иншооти ва сув  қувурларида кутилмаган носозликларни ўз вақтида  олдини олиш ва бартараф қилиш, уларнинг сабабларини чуқур ўрганган ҳолда такрорланмаслик чораларини кўриш;

сув узатиш қувурларини узоқ йиллар давомида емирилиш (коррозия)дан сақлаб, соз ҳолда ишлашини доимий таъминлаш мақсадида электрокимёвий ҳимоя (ЭҲЗ) ускуналарини соз ҳолда сақлаш;

бюджет ва бюджетдан ташқари, солиқ ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлашни, шунингдек тармоқнинг барқарорлаштирилган ва бошқа фондларига маблағ ажратиш;

объектларни ёз ва қиш шароитида ишлашга тайёрлаш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш, қурилмаларни паспортлаштириш.

технологик жараёнларни автоматлаштириш ва янги замонавий ахборот коммуникация технологияларни қўллаш орқали корхонанинг техник даражасини кўтариш;

корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳар йили Бизнес режа тузиш ва унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш;

истеъмолчиларга Давлат стандартларида белгиланган талабларга жавоб берадиган сифатли ичимлик сувини шартномалар асосида етказиб бериш;

мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, тежамкорлик ва иқтисод қилиш тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш, илмий-техника тараққиёти ва илғор тажрибаларнинг энг сўнгги ютуқларини жорий этиш;

корхонани ривожлантириш ва ишлаш фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича Муассисга таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

корхона ва филиаллар рентабеллигини ошириш бўйича дастурлар тайёрлаш;

корхонани ва филиалларни зарур асбоб-ускуналар ва таъмирлаш материаллари билан таъминлаш ва бутлаш; 

атроф-муҳитни муҳофаза килиш, сув тозалаш иншоотлари санитария зоналарини қўриқлаш билан боғлиқ барча чора-тадбирларни амалга ошириш;

корхона ва филиалларни бошқаришнинг янги замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, молиявий-иқтисодий ишларнинг самарадорлик даражасини ошириш, мунтазам равишда молиявий аҳволни мустаҳкамлаш;

лойиҳа ишларини режалаштириш, лойиҳалаштириш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ижросини назорат қилиш;

энергияни тежайдиган технологияларни, шунингдек энергия ресурслари ва сув сарфини ҳисобга олишнинг замонавий приборларини ўрнатиш ва улардан унумли фойдаланишни ташкил этиш;

корхона фаолиятида ахборот хавфсизлигини, объектлар ва мол-мулкни ҳуқуққа зид тажовузлардан қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича зарур комплекс чораларни амалга ошириш;

корхонада мавжуд техника воситаларидан унумли фойдаланиш ва корхонага даромад келтириш чораларини амалга ошириш;

сув таъминоти тизимини ривожлантириш соҳасида хорижий инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишида қатнашиш.

Корхона қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириши мумкин.